ЖАМИЯТ

3 МАЙ - ЖАҲОН МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ КУНИ: Бу сана қачондан буён нишонланади?


03.05.2024   305

1993 йилда БМТ Бош Ассамблеясида 3- май санасини «Халқаро матбуот эркинлиги куни» деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган.

Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланади.

Ҳар йили шу кун муносабати билан БМТ дунё давлатларидаги матбуот эркинлиги ҳисоботини эълон қилади.

YUNESKO эса шу кунда дунё журналистлари орасидан ўзининг долзарб мақолалари билан матбуотда чиқиш қилган бир нафар журналистни махсус мукофот билан тақдирлайди. Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат. Бу мукофот 1997 йилда, колумбиялик журналист Гилермо Кано ўлдирилиши ортидан жорий қилинган.