ҲУҚУҚ

АЛИМЕНТДАН ҚАРЗИ БОР ОТА ҚАРЗЛАРИ БИЛАН БИРГА 5 ЙИЛГА ОЛДИНДАН ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРДИ


03.05.2024   346

Вояга етмаган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, суднинг алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида қарздорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Профилактик суҳбатлар давомида фарзандни моддий таъминлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик белгиланганлиги, шу билан бирга даврий тўловларни олдиндан тўлаш имкони ҳам мавжудлиги алоҳида қайд этилмоқда.

Андижон туманида яшовчи Д.Қ. бир нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган бўлиб, алимент тўловларини ўз вақтида тўламагани сабаб қарздорлик йиғилиб, 24 миллион сўмга етган.

Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, 24 миллион сўм миқдоридаги қарздорлик ундирувчи У.А.нинг фойдасига ундириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, қарздор Д.Қ. фарзанди учун тўлаши лозим бўлган 5 йиллик алимент пуллари миқдорини ҳисоблатиб, олдиндан тўлов учун 99,1 миллион сўм алимент тўлади.